Спорт

“Байер”нинг муваффақият сири

Клуб “Бавария”ни мағлуб этоладими?

“Байер”нинг муваффақият сири

 

Эҳтимол, сиз фильмда бундай саҳнани кўргандирсиз. Ва асосий қаҳрамон ким бўлиши муҳим эмас - Терминатор ёки Жеймс Бонд. Унга бирин-кетин ўқ отилади, лекин у ўлмайди ва душман билан курашда давом этади. Бу ўхшатишни ҳозирги «Баер»га қиёслашимиз мумкин. Жамоани топ-клуб дейиш ҳам мумкин эмас. Албатта, таркиби жиҳатидан. Дастлаб футболчиларда муаммо бор эди, аммо январь ойида вазият бутунлай ачинарли бўлиб қолди: асосий марказий ҳимоячилар Тапсоба ва Коссуну Африка кубогига жўнаб кетишди. 

 

«Байер»нинг асосий ҳужумчиси Бонифас ҳам Африка кубогида (Бундеслиганинг жорий мавсумида гол+пас тизимида 10+7) ўйнаши керак эди. Бироқ, форвард машғулот вақтида жароҳат олди. Нигериялик футболчи апрель ойида тикланиши кутилмоқда.

 

Шу фонда жамоа «Лейпсиг» билан ўйинда иштирок этди. Биринчи бўлимда Фримпонг жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда эса Паласиос ҳам жароҳат олади. Алонсо шогирдлари қўшиб берилган вақтда ғалаба тўпини киритишга эришди. 

 

Ҳамма соғлом бўлган тақдирда ҳам «Байер» аллақачон муваффақиятсизликка учраши айтилганди. Аммо ҳаммаси тескари бўлиб чиқмоқда. Айни дамда «Бавария» имкониятлар ўртасидаги фарқ бўйича нафақат Бундеслигада, балки умуман Европанинг топ-5 лигасида ҳам энг яхши жамоа ҳисобланади.

 

«Бавария»да ҳаммаси унчалик ёмон эмас. Бу ўтган мавсумга қараганда анча яхши. 18-турдан сўнг, Нагелсманн шогирдлари, биринчи бўлсада, 37 очкога эга бўлди, ҳозир эса 44 очко бор.  «Баер» эса ҳали бу мавсумда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда. Бу эса УЭФА зонасига кирувчи 55 та чемпионатнинг барча клубларини ҳисобга олади. Нима бўлганда ҳам, Бундеслига тарихида ҳеч ким чемпионликни мағлубиятсиз ўтказмаган.

 

2022 йил 5 октябрь ҳолатига кўра, «Байер» турнир жадвалида 17-ўрин ўринда эди. Ўшанда асосий мақсад Германия чемпионатидан четлатилмаслик эди. Ўша мавсум якунида жамоа нафақат хавфли зонадан чиқишга, балки еврокубокларга ҳам чиқишга муваффақ бўлди. Хави Алонса жамоада сифатли иш тизимига йўлга қўйишга муваффақ бўлди.

 

«Бавария» ва «Байер» бу мавсумда Бундеслигада тўпни энг кўп назорат қилувчи жамоа сифатида ҳам рақобатлашишмоқда. Бир неча кун олдин Леверкузен 61,6% тўпга эгалик қилган ҳолда биринчи ўринда эди. Бироқ, чоршанба куни «Бавария» «Унион» билан ўйин ўтказди ва у ерда 72,3% тўпга эга бўлди. Натижада мюнхенликлар бир мавсумда ўртача тўпга эгалик қилиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. 

 

Эндиликда барча мухлислар 10 феврални кутмоқда, ўшанда «Байер» «Бавария»ни қабул қилади. Бу чемпионлик пойгасида ким устун эканини кўрсатади. Опта суперкомпютери «Баер»ни фаворит сифатида кўрмоқда ва клубнинг чемпионлигини 59,4% эҳтимол билан баҳоламоқда.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Байер”нинг муваффақият сири | Zamon.uz