"Барселона"ни ким бошқариши мумкин?
Мураббийликка учта асосий номзод бор.

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета "Барселона"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда испаниялик журналист Жерар Ромеро хабар тарқатди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку номзод-мураббийларнинг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда. Номзодлар рўйхатидан Артетадан ташқари, Юрген Клопп va Юлиан Нагелсман ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Хави жорий мавсум сўнгида «Барселона»дан кетишини эълон қилди.







