Ўзбекистонлик ҳакамлар Саудия Арабистони — Жанубий Корея ўйинида ишлайди
Қатарда Осиё Кубогининг нимчорак финал ўйинлар ўтказилмоқда.

Қатар майдонларида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг 1/8 финали доирасидаги Саудия Арабистони Жанубий Кореяга тўқнаш келади.
Ушбу учрашувда Илгиз Танташев (бош ҳакам), Андрей Сапенко (ёрдамчи ҳакам) va Тимур Гайнуллин (ёрдамчи ҳакам) ҳакамлик қилади.
Шунингдек, ушбу учрашувда захира ҳаками сифатида кувайтлик Абдуллоҳ Жамали ишласа, Аҳмад Алали (Қувайт) ВАР ҳамда Адел Али Аҳмед Алнақби (БАА) АВАР вазифаларини бажариши кўзда тутилган.
Мазкур баҳс 30 январь куни соат 21:00 да (Тошкент вақти билан) Ар-Райян шаҳридаги “Edusation City” стадионида ўтказилади.







