Спорт

16 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар

Улар орасида кимлар бор?

16 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар

 

21 январь куни 16 ёшли икки нафар «Барселона» футболчиси Испания чемпионати доирасида “Бетис”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Булар қанот ҳимоячиси Ламин Ямал ва ҳимоячи Пау Кубарси. Улар 16 ёшда бўлиб, кўпчиликнинг эътиборига тушишга улгуришган. Биз бугун 16 ёшли энг қиммат футболчилар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

 

Гап Трансфермаркт талқинига кўра энг қиммат 16 ёшли футболчилар ҳақида кетмоқда. Айтганча, «Барселона»нинг «Бетис» билан ғалабали ўйинининг эртасига Кубарси бу тоифадан чиқиб кетди. У 17 ёшга тўлди. Аммо бошқа ёрқин истеъдодлар ҳам бор.

 

Ламин Ямал

 

Ямал аллақачон дунёга машҳур футболчи бўлиб улгурган. «Барселона» вингери 60 миллион еврога баҳоланган ва у Каталония клубининг асосий жамоасида 2023 йилнинг апрелида дебют қилган. 15 ёшу 290 кунлигида у Ла Лигадаги энг ёш футболчига айланди. Ҳозиргача Ламин «Барселона» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Қолаверса, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ямал Испания терма жамоасида дебют қилганди. Терма жамоа учун тўртта ўйинда битта гол урди.

 

Эстевао Виллиан

 

Мессинё лақабли ёш вингер аллақачон 10 миллион еврога баҳоланган, бироқ Бразилия клуби, шубҳасиз, унинг учун икки-уч баравар кўп пул олишни кутмоқда. Ахир «ПСЖ», "Манчестер Сити", «МЮ», «Челси» ва «Барселона» футболчини кузатиб бормоқда. Эстевао Виллиан ҳозиргача «Палмейрас»нинг асосий жамоасида фақат бир марта ўйнаган, аммо у ёшлар даражасида яхши. У ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Бразилия У-17 терма жамоаси учун бешта ўйин ўтказиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

 

Кендри Паэз

 

16 ёшли эквадорлик яна бир ноёб футболчи. У 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Паэз ўз ватанида тўп тепиб юрган бўлсада, у вояга етганидан кейин Европага йўл олади. «Челси»га бориши аллақачон маълум. Лондон клуби бўлажак юлдузларни харид қилишда давом этмоқда: улар Кендри учун қанча тўлагани номаълум. Ҳужумкор ярим ҳимоячи 2023 йилнинг февралидан бери асосий жамоада ўйнаб, 29 та ўйинда 5+1 натижа қайд этган. Ўтган йилнинг сентябридан эса Паэз Эквадор терма жамоасида дебют қилди. У ЖЧ-2026 саралаш босқичининг бешта ўйинида (ҳар сафар асосий таркибда) майдонга тушди, Боливия дарвозасига битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

 

Лука Вушкович

 

Трансфермаркт «Хайдук» ҳимоячисини 7 миллион еврога баҳолаган. «Тоттенҳем» Вушковичнинг ҳуқуқларини 13,8 миллион йэврога сотиб олди. Лука 2025 йилнинг ёзида «шпорлар»га ўтади. Марказ ҳимоячиси ўтган йилнинг февраль ойидан бери «Хайдук»нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. У мамлакат кубогида 11 ўйин ўтказиб, битта гол уриб, клуби тарихидаги энг ёш тўпурарга айланди. «Тоттенҳем» билан шартнома имзолаганидан сўнг Вушкович бахтли эканини тан олди.

 

Этан Нванери

 

Нванери асли нигериялик англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб, унинг баҳоси 6 миллион еврони ташкил этади. Нванери Англия У-17 терма жамоасида 21 та ўйинда 9 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган ажойиб рекордга эга. Этан аллақачон «Арсенал»нинг асосий жамоасига жалб қилинмоқда. 2022 йилнинг сентябрида у Премьер-лигада дебютини ўтказди ва «Брентфорд» билан ўтган учрашувда захирадан майдонга тушди. 15 ёшу 181 кунлигида Нванери «Арсенал»да ўйнаган энг ёш футболчига айланди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.