Қатар-2023 Осиё кубоги рекордини янгилади
Бу мусобақага мухлислар ташрифи билан боғлиқ.

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги-2023 баҳслари томошабинлар ташрифи бўйича турнир тарихида етакчилик қилмоқда.
Жумладан, «Ал-Байт» стадионида ўтган нимчоракфинал доирасидаги Қатар – Фаластин (2:1) ўйинидан Осиё кубоги-2023 баҳсларини кузатиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар сони 1 миллиондан ошгани эълон қилинди. Хусусан, ҳозиргача стадионга тушган томошабинлар сони жами 1 068 587 нафарга етган. Бу Осиё кубоги тарихидаги рекордга айланди. Олдинда ҳали финалгача қатор ўйинлар бор.
Маълумот учун, БААда ўтган Осиё кубоги-2019 да ўйингоҳга йиғилган жами томошабинлар сони 644 307 нафарни ташкил этганди.







