Самарқандда вояга етмаган боласига машина бошқарувини топширган аёлга чора кўрилди
Ушбу ҳолат кузатув камерасига тушиб қолган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи аёлга вояга етмаган боласига машина бошқарувини топширгани учун чора кўрилди.
Аёлнинг вояга етмаган ўғлига машина бошқарувини бергани кузатув камераларига тушиб қолган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган.

ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарлар ва транспорт воситаси тезда топилган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати томонидан тасвирга олинган видеода аёл ва унинг ўғли ўз қилмишларидан пушаймонликларини билдиришган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан аёлга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тўлдирилган.







