Феликс бир ойга сафдан чиқди
У «Наполи» билан дастлабки ўйинни ўтказиб юборади.

Жоау Феликс жароҳат сабаб бир ойга яқин майдонга туша олмайди.
«Барселона» яримҳимоячиси машғулот вақтида тўпиғидан жароҳат олди.
Журналисти Тони Хуанмарти хабарига кўра, 24 ёшли ҳавбек жароҳати туфайли тахминан 4 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа у 21 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Наполи»га қарши дастлабки ўйинда иштирок эта олмайди.
Португалиялик футболчи Каталония клубида ижарада ўйнамоқда, аслида «Атлетико»га тегишли.
Феликс бу мавсумда Ла Лиганинг 18та ўйинида 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.







