Спорт

Расман: Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ММА бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Расман: Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ММА бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

 

Барчага яхши маълум, айни пайтда дунёда жанговар яккакураш спорт турлари орасида ММА (аралаш жанг санъати) шиддат билан ривожланиб, аксарият спорт ишқибозлари диққат эътиборига тушмоқда. Бугунги кунга келиб Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) ҳаваскор ММА дунёсининг бошқарув ташкилоти бўлиб, унга дунёнинг 123 та давлати аъзо ҳисобланади.

 

 

ММА Ўзбекистонда ҳам жуда тез оммалашиб, ёшларимизнинг севимли спорт турларидан бирига айланиб улгурди десак, асло муболаға бўлмайди. Айниқса, 2019 йилда ташкил этилган Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси (UMMA) ушбу спорт турининг юртимиздаги ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ташкилот Ўзбекистон ҳудудида ММА спорт тури бўйича кўплаб маҳаллий ва халқаро мусобақаларни ташкил этди. Бир қатор иқтидорли ёшлар етишиб чиқди ва ҳозирги кунда дунё ареналарида нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ва Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ҳамкорлик натижасида жорий йил Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

 

 

Таъкидлаш керакки, IMMAF ва UFC ўртасида тузилган шартномага асосан, IMMAF ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда яхши натижалар қайд этган спортчилар UFC билан профессионал шартнома тузиш имкониятига эга бўлади.

 

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун шунингдек Бош ижрочи директори Дэнсин Уайт ҳамда ташкилотнинг Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер жаноблари юртимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида халқаро ташкилот раҳбарияти юртимиздаги замонавий спорт объектлари, инфратузилмалар билан яқиндан танишди ва режалаштирилаётган Жаҳон чемпионатининг ташкилий масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири билан ҳам учрашди.

 

 

 

Пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун, ташкилотнинг Бош ижрочи директори Дэнсин Уайт ҳамда ташкилотнинг Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер жаноблари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этди.

 

Анжуманда жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши расман эълон қилинди. Таъкидлаш керакки, бундай юқори савиядаги турнир Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор ўтказилмоқда ва Ўзбекистон бу борада биринчи бўладиган бўлди.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.