«Реал» Мбаппе билан бирга яна учта юлдузни трансфер қилади
Клубнинг режалари жиддий.

«Реал» жорий мавсум якунланганидан кейин таркибини тўрт нафар футболчи билан кучайтиришга қарор қилди.
Хабарларга кўра, мадридликларнинг асосий нишони ҳамон «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе бўлиб турибди.
Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли футболчи билан музокаралар давом этмоқда, бироқ томонлар асосан маош борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Мадридликлар тўпурарга бир мавсум учун 30 миллион евро атрофида маош бермоқчи. «ПСЖ» эса Мбаппеге реклама ва бошқа тўловларсиз хизмат ҳақи сифатида 100 миллион евро таклиф қиляпти.
“Қироллик клуби” ёзги трансферлар ойнасида «Нюкасл»дан Бруно Гимарайнш, «Бавария»дан Алфонсо Девис ҳамда “Манчестер Сити”га тегишли, аммо мавсумни ижара асосида «Жирона» сафида ўтказаётган ҳимоячи Ян Коутуни ҳам олишни режалаштирмоқда.







