Моуриньо АПЛ клубини бошқаришга тайёр
У аввал бу жамоадан истеъфога чиқарилганди.

Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр.
Январь ойида "Рома"дан ишдан бўшатилган португалиялик мутахассис яқинларига Манчестер жамоасига қайтишга тайёрлигини айтган, деб ёзади Daily Mail.
Унинг орзуси — "МЮ"га қайтиш. Жозе ўзини у ерда "тугалланмаган иши" қолгандек ҳис қилади. Ва у ўз олдига қайтишни мақсад қилиб қўйган", — деди мураббийнинг дўстларидан бири.
Бундан ташқари, Моуриньо "Манчестер Юнайтед"да Жим Ретклифф ва ИНEОС қўл остида ишламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Жозе 2018 йилнинг декабрида "Юнайтед"дан истеъфога чиқарилганди.







