“Ўқитувчилик касбининг мавқеини ошириш чораларини кўрмоғимиз шарт”
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбари томонидан имзоланган қонун бўйича фикрларини баён этди.

Саида Мирзиёева мамлакатда педагоглар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашга оид қонунлар қабул қилинганини таъкидлаган.

“Улар ўқитувчиларнинг профессионал ривожланиши учун зарур шарт-шароитни таъминлаш, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Жамиятнинг юксалиши, келгусида лидерлар ва соҳа мутахассисларининг етишиб чиқиши кўп жиҳатдан устозлар ва уларнинг меҳнатига боғлиқ. Шундай экан, ўқитувчилик касбининг мавқейини ошириш чораларини кўрмоғимиз шарт”, – деб ёзиб қолдирган Президент ёрдамчиси.








