Самарқандда Nexia ёниб кетди
Ҳодиса ёқилғи тарқатиш шохобчасида содир бўлган.

Бугун, 3 февраль куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Nexia автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат Оқдарё тумани Даҳбед маҳалласида жойлашган МЧЖга қарашли кўп тармоқли ёқилғи тарқатиш шохобчасида содир бўлган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:16 да етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Nexia русумли автомобиль ва ёқилғи тарқатиш шохобчасининг 1 та калонкаси қисман ёниб зарарланган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.







