Гонгконг ҳукумати Месси ўртоқлик баҳсида ўйнамаганидан норози
У камида 45 дақиқа ўйнаши керак эди.

Хабарларга кўра, ҳукумат Лионел Мессининг ўйинда иштирок этишини ўз бўйнига олган ташкилотчилардан жавоб талаб қилган ва берилган кўп миллион долларлик тўловнинг бир қисмини қайтаришни сўраб таҳдид қилган. Ўйин учун 15 млн Гонгконг доллари (деярли 2 млн АҚШ доллари) сарфланганди.
Гонгконг маъмурияти раҳбари Жон Ли Качхиуга аргентиналик футболчининг майдонга тушиши айтилганди. Эрталаб расмийларга Месси сардорлик боғичини тақиб ўйнаши ҳақида хабар берилганди. Шартномада форвард камида 45 дақиқа майдонга тушиши шарт эди. Ҳукуматга футболчининг жароҳати туфайли вазият ўзгаргани ҳақида маълумот берилмаган.
Баҳс охирида раҳбарият ҳеч бўлмаганда Месси кубокни олиш учун чиқишини ва вазиятни тушунтиришини сўради, аммо бу ҳам амалга ошмади. "Интер" раҳбари Девид Бекҳем жамоатчиликдан узр сўрашга ваъда берди, бироқ буни ҳам амалга оширмади.
Ташкилотчиларнинг айтишича, уларга Месси ҳам, Луис Суарес ҳам майдонга тушмаслиги борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.







