энг долзарб

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган БМТ машинасини ўққа тутди

Бу ҳақда UNRWAнинг Фаластин анклавидаги операциялар бўйича директори Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган БМТ машинасини ўққа тутди

 

Исроил ҳарбий денгиз кучлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш билан шуғулланувчи агентлигининг (UNRWA) гуманитар озиқ-овқат карвонига қарата ўт очди. Бу ҳақда UNRWAнинг Фаластин анклавидаги операциялар бўйича директори Томас Уайт Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

 

“Бугун эрталаб озиқ-овқат карвони Ғазо сектори шимолига жўнаб кетмоқчи бўлган пайтда Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўққа тутилди, хайриятки, ҳеч ким жабрланмади”, — деди Уайт.

 

UNRWA шунингдек, анклавнинг барча қисмларига хавфсиз кириш муҳимлигини айтди.

 

"Биз отилган ўқлар остида гуманитар ёрдам етказа олмаймиз. Хавфсиз ва барқарор инсонпарварлик ёрдами зудлик билан ҳамма жойда, жумладан, Ғазо шимолида ҳам зарур", — дейилади агентлик баёнотида.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган БМТ машинасини ўққа тутди | Zamon.uz