«Пахтакор»ни 6 нафар футболчи тарк этди
Жамоа ёшармоқда.

"Пахтакор" 6 нафар футболчиси билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"2024 йилги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келаётган жамоамизни аксар футболчилар тарк этди. Биз уларга омад тилаймиз!", - дейилади хабарда.
Азизбек Турғунбоев - "Сивасспор", Одилжон Ҳамробеков - "Навбаҳор", Фаррух Сайфиев - "Навбаҳор", Ҳожимат Эркинов "Ал-Васл" ва бундан ташқари Пшемислав Банашак ҳамда Метю Стинворден ҳам "шерлар"ни тарк этган.







