Аллегрининг олдида муҳим синов турибди
Унинг жамоаси навбатдаги турда “Удинезе”ни мағлуб этоладими?

12 февраль куни Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Удинезе” учрашуви бўлиб ўтади.
Италия кубогининг 1/4 финали ўйинлари, шунингдек, А Сериянинг 23-тур учрашувлари ортда қолди. 12 февраль куни чемпионатнинг 24-тури дастурига якун ясайдиган ўйин ўтказилади . Туриндаги «Альянс» стадионида «Ювентус» «Удинезе»ни қабул қилади.
Италия чемпионатининг сўнгги турида “Интер”га қарши ўйиндаги мағлубият (0:1)«Ювентус»нинг 2023 йил сентябрь ойидан бери чемпионатдаги илк мағлубияти бўлди. Унга қадар клуб А Серияда қаторасига 17 учрашувда мағлуб бўлмаган. Фақат тўртта дуранг қайд этилган. Массимилиано Аллегри жамоаси муваффақиятсизликдан кейин секинлашадими?
Қайд этиш жоиз, Туринликлар «Интер»га қарши ўйинда ўта ёмон ҳаракат қилишди. Агар Войтсех Шесни бўлмаганида, улар йирик ҳисобда мағлуб бўлишарди. Дарвозабон ақл бовар қилмайдиган сейвларни амалга оширди. “Кекса сеньора” 72-дақиқада биринчи зарбани қабул қилиб олди. Учрашувнинг кўп қисмида жамоа пассив ўйнади. Бошқа томондан, ўйин Миланда бўлиб ўтди. Шуни ҳам унутмангки, «Интер» ажойиб мавсум ўтказмоқда ва ўз йўлидаги барчани супуриб ташламоқда. Бошқа рақиблар билан учрашувларда Аллегрининг прагматик стратегияси ажойиб ишлади. А Сериядаги 23 учрашувда унинг шогирдлари бор йўғи 14 та гол ўтказиб юборишган.
Жамоа бу вақт ичида нисбатан кам гол уришди - 36 та гол. Улардан 12 тасини Душан Влаҳович рақиблар дарвозасига киритган. 24 ёшли сербиялик ҳужумчи учта голли узатмани ҳ амалга оширган. Қизиғи, январь ойи охирида у А Сериянинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди.
«Удинезе» ҳам ўз навбатида энг омадсиз мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Клуб тушиб кетиш зонасига яқин жойлашган - турнир жадвалида 17-ўринда. Кейинги ўриндаги “Верона“дан фарқ бор йўғи бир очко ажратиб турибди. Бу натижалар муҳим ходимларнинг йўқотишлари билан боғлиқ.
Италия чемпионатида жамоа 23 та ўйинда 37 та гол ўтказиб юборишган ва бор-йўғи 23 та гол уришган. Бу учрашувларнинг атиги иккитасида “кичик зебралар” ғалаба қозонган бўлсада, 13 тасида дуранг қайд этилган.
А Сериянинг сўнгги беш турида «Удинезе» “Фиорентина” (2:2) ва “Монза” (0:0) билан дуранг ўйнади, шунингдек, “Лацио” (1:2), “Милан” (2:3) ва “Аталанта” (0:2) билан мағлуб бўлди.
Охирги олти учрашувнинг бештаси шу тарзда якунланган.
Туринликлар жорий Италия чемпионатида ўз уйларида ўтказган 11 та ўйиннинг бирортасини ҳам мағлубиятга учратгани йўқ. Фақат учта дуранг бор. Бу вақт ичида улар 17 та гол уриб, атиги 5 та гол ўтказиб юборишди.
Массимилиано Аллегри «Интер» билан ўйинда мағлуб бўлганидан кейин таслим бўлиши даргумон. Ўтган мавсумда мутахассис молиявий фирибгарлик можароси туфайли 10 очко олиб ташланганига қарамай, ўз футболчиларини охиригача мотивацияда сақлаб қолди. Унинг матонатлилиги кўпчиликнинг ҳайратга солди.
«Ювентус» жуда камдан-кам гол ўтказиб юборади ва кўпинча «Удинезе» каби рақибларни муаммосиз мағлуб этади. Ўзаро учрашувлар тарихи, статистик маълумотлар ва масофавий кўрсаткичлар туринликларнинг аниқ ғалабасига гувоҳлик беради.







