"Манчестер Сити" яна рекорд ўрнатди
Клуб Чемпионлар лигасида кетма-кет ғалаба қозонмоқда.

"Ман Сити" Чемпионлар лигасида кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозонди ва бу турнирда инглиз клублари ўртасидаги рекордга айланди.
Манбага кўра, шаҳарликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг "Копенгаген" билан биринчи ўйинидаги (3:1) ғалабаси инглиз жамоалари орасида энг узоқ давом этган ғалабага айланди. Пеп Гвардиола жамоаси турнирда қаторасига тўққизта ғалабага эришди: еттитаси 2023/2024 йилги мавсумда ва иккитаси сўнгги турнирда.
"Манчестер Сити" "Копенгаген"дан ташқари гуруҳ босқичида "Ред Звезда", "РБ Лейпсиг" ва "Янг Бойз" каби жамоаларни икки мартадан, шунингдек, сўнгги Чемпионлар лигасининг ярим финал ва финалида "Реал" ва "Интер"ни мағлуб этди.
Охирги марта Гвардиола жамоаси ўтган йилнинг май ойида Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаганди.







