Мбаппе "Арсенал"нинг таклифини қабул қилиши мумкин
"ПСЖ" ҳужумчиси клубга ўтишдан хурсанд бўлишини айтган.

Хабарларда айтилишича, парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етадиган Килиан мамнунлик билан «Арсенал» сафига ўтишга рози бўларди.
Бунинг сабабларидан бири Мбаппе Терри Анрининг изидан боришни исташи. Килиан тарихни ва афсоналарни ҳурмат қилади.
Бироқ, "Арсенал" худди ўтган йилги "Ливерпул" каби Мбаппе учун молиявий тузилмасини бузишни истамаслиги мумкин. 2023 йилдаги алоқалардан сўнг мерсисайдликлар Килианга бошқа таклиф билан чиқмаган.
Жорий мавсум Мбаппе "ПСЖ" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.







