"ПСЖ" Гавини сотиб олишга уриниб кўради
Клуб яна АПЛнинг иккита юлдузига кўз тиккан.

"ПСЖ" раҳбарияти ёзда биринчи бўлиб сотиб олиш ниятида бўлган марказий чизиқ ўйинчиларининг қисқа рўйхатини тузди. Француз гигантининг асосий трансфер мақсадлари "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави , "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва "Нюкасл" футболчиси Бруно Гимарайш бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Гави айни дамда жароҳатидан тузалмоқда. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, Гавининг нархи 90 миллион еврони ташкил қилади.







