"Реал" Гулер ижарага бериши мумкин
Клуб унга ўйин амалётини яратиб бермоқчи.

"Реал"нинг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гулер ёзги трансфер ойнасида клубини вақтинча ўзгартириши мумкин.
Манба берган хабарга кўра, Мадрид клубидаги етти ойдан сўнг ёш ярим ҳимоячининг ўйинлар суръатини сақлаб қолиш учун жисмоний тайёргарлиги етарли эмаслиги маълум бўлди. Шу муносабат билан Арда ёзда бошқа клубга ўтиб, ўйин тажрибасига эга бўлиш варианти кўриб чиқилмоқда. Қайд этилишича, Гулер қолса, кейинги мавсумда унинг ўйин вақти ҳам қисқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Гулер барча турнирларда тўртта ўйинда қатнашиб, самарасиз ўйнади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.







