Спорт

Пара дзюдо: терма жамоамиз Хейделберг Гран-Присида кучли тўртликдан жой олди

Бундан аввал аёллар ўртасида Ж1 классида-57 кг вазн тоифасида Улжон Амриева олтин медалга сазовор бўганди.

Пара дзюдо: терма жамоамиз Хейделберг Гран-Присида кучли тўртликдан жой олди

 

Германиянинг Хейделберг шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича ИБСА халқаро Гран-при турнири ўз ниҳоясига етди.

 

Мусобақанинг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун омадли кечди. Эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Довурхон Кароматов ҳам барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида Ж2 классида +70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз Моҳинур Пармонова бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

 

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Хейделберг Гран-присини 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 7 та медал билан якунлади. Эътиборлиси, терма жамоамиз дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 200 дан ортиқ энг сара пара дзюдочилар иштирок этган ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

custom img

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

custom img

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"