Спорт

Премьер-лига тарихидаги энг ақл бовар қилмайдиган "камбек"

Бугун АПЛнинг навбатдаги турида "Ньюкасл" — "Арсенал" баҳси бўлиб ўтади.

Премьер-лига тарихидаги энг ақл бовар қилмайдиган "камбек"

 

Бугун "Арсенал" ва "Ньюкасл" АПЛнинг 26-тури марказий учрашувида майдонга тушади. Лондонликлар олтин учун, "Ньюкасл" эса еврокубок йўлланмаси учун курашмоқда. Охирги 10 йил ичида жамоалар фақат бир марта ўзаро дуранг ўйнашган. 2011 йилда ўтказилган баҳс "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасидаги ҳақиқий драматик ўйин бўлиб тарихга кирган.

 

2010/2011 йилги мавсумда "Арсенал" чемпионлик пойгасига чиқди. "Манчестер Юнайтед" асосий фаворит ҳисобланарди, аммо лондонликлар 26-тур олдидан Сер Алекс Фергюсон жамоасидан бор-йўғи икки очкога ортда қолишаётганди. "Ньюкасл" саккизинчи эди ва ҳеч нарсага даъво қилмасди. "Арсенал" сафарда фаворит сифатида майдонга тушди. Гарчи Лондондаги илк учрашувда "Ньюкасл" минимал ҳисобда ғалаба қозонганди. Аммо, иккинчи ўйингача "канонирлар"нинг мағлубиятсиз церийаси жами саккиз ўйинни (6 ғалаба ва икки дуранг) ташкил этди ва "Ньюкасл" учта учрашувда ғалаба қозона олмади.

 

"Арсенал" ўйин бошидан ҳужумга ўтиб, биринчи дақиқадаёқ гол урди. Баҳс давомида лондонликлар жуда катта устунликка эга бўлди. "Ньюкасл" ҳам вақти-вақти билан яхши имкониятларга эга бўлди, аммо тажрибали рақибларга етарлича қаршилик кўрсата олмади. Натижада жамоа кетма-кет голлар ўтказиб юборди.

 

Иккинчи бўлим бошида, мухлислар "Ньюкасл"нинг ажойиб қайтишига гувоҳ бўлишди. Шундан сўнг ўйинда кескинлик янада ошди. "Арсенал" ҳам рақибларига қарши янада жиддийроқ босим ўтказишни бошлади. "Ньюкасл" ўйинни ўз фойдасига ҳал этиш борасида бор имкониятини сарфлашга киришди, ҳамда кетма-кет рақиблар дарвозасига тўп киритишни бошлайди. Бу эса мухлисларга ҳақиқий футбол шоусини тақдим этади. Учрашув натижаси эса 4:4 ҳисобида якунланади. "Ньюкасл"нинг мазкур «камбегини» ўша вақтга қадар Премьер-лига тарихида ҳеч қайси жамоа такрорлай олмаган.

 

"Ньюкасл" бош мураббийи Алан Пардю эса ўшанда учрашувдан кейин ҳазил аралаш шундай деган эди:

 

“Тўғрисини айтсам, биз бешта гол уриб, ғалаба қозондик деб ўйладим. Бироз омадсизлик. Мухлисларимиз бу учрашувни узоқ вақт эслаб қолишади”.

 

Қизиғи шундаки, мазкур баҳсдан сўнг "Арсенал" биринчи ўринга чиқиш имкониятини қўлдан бой беради. Шу тариқа бироз омадсизликларга учраган жамоа чемпион “Манчестер Юнайтед”дан 12 очко ортда қолиб, тўртинчи ўринга тушиб кетади.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"