Хитойлик футболчи порахўрлик учун умрбод қамалди
У терма жамоага бош мураббий бўлиш учун пул таклиф қилган.

Хитой суди «Эвертон» ва “Шеффилд Юнайтед” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Ли Тини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Футболчи пора олаётган вақтда ушланган.
Спортчи 2022 йилнинг ноябрида Хитой футболидаги коррупция бўйича тергов давомида ҳибсга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, у Хитой терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш учун 630 минг евро тўлаган. Ли Ти бу лавозимда 2019 йилдан 2021 йилгача ишлаган.
Бундан ташқари, футболчи ХХР қуйи лигаларида келишилган ўйинларни ташкил қилишда айбланган. Суд жараёнида Ли Ти ўз айбига иқрор бўлди.







