Ўзбекистон

Туркия сайёҳлар сони бўйича кучли учталикка кирмоқчи

Бу орқали 100 млрд доллар даромад олиш кутиляпти.

Туркия сайёҳлар сони бўйича кучли учталикка кирмоқчи

 

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, 2028 йили сайёҳлар сони бўйича дунёда илк 3 таликка киришни ва 100 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганликларини билдирди.

 

Вазир Эрсой Аланя Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган Туризм ва меҳмонхона бошқарувчилари билан Сектор баҳолаш йиғилишида ўтган ой 56,7 миллион зиёратчи ва 54,3 миллион доллар билан Туркиянинг туризм сектори тарихидаги энг яхши кўрсаткичларга эришганликларини маълум қилди. Бу ютуқда Анталия ва Аланянинг улиши катта эканлигини ифода этган Эрсой, Анталиянинг ўтган йили 16 миллион сайёҳни қабул қилиб, энг юқори даромад олганини билдирди.

 

Эрсой 2024 йилни умид билан кутаётганликларини изоҳлаб, "60 миллион зиёратчи ва 60 миллиард долларни мақсад қилганмиз. Анталияга келадиган туристлар сонининг 17,5 миллионга етишини кутамиз. Биргаликда ҳаракат қилиб, туризм тармоғи сифатида бу мақсадларга эришамиз", деди.

 

Ушбу мақсадларга эришиш учун кўплаб тадбирларни параллел равишда амалга ошириш ва кўп ҳаракатларни олдиндан кўриш ва ҳал қила олиш кераклигини таъкидлаган Эрсой, дунёда туризм соҳасида етакчи бўлиш учун ўрта ва узоқ муддатли лойиҳаларни тайёрлаб, уларни пухта амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Туркия Маданият ва туризм вазири “Биз 2022 йилда пандемияни яхши бошқара олганимиз сабабли, дунёдаги энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгалладик”, деди.

 

Вазир Эрсой, 2018йилда белгилаган ўрта ва узоқ муддатли йўл харитасида белгиланган мақсадларга яқинлашаётганликларини изоҳлар экан, "Бизга етишмаётган асосий нарса тарғибот эди. 2019йилда Туризмни ривожлантириш агентлиги билан буни йўлга қўйдик. Туркия ҳозирда дунёдаги энг яхши ва энг кўп тарғиб қилинаётган туризм мамлакатидир. Буни натижаларини ҳам кўрдик. Босқичма-босқич тезлик билан юқорига кўтарилдик. 2022йилда пандемияни яхши бошқара олганимиз учун дунёда энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринга чиқдик. Энди бу йил, умид қиламанки, биз бешинчи ўринимизни сақлаб қоламиз. Мақсадимиз бу ердақолиш эмас. 2028 йилга келиб учинчи ўринга чиқиш. Бизнинг даромад мақсадимиз ҳам жуда катта. 2028 йилда 100 миллиард долларлик мақсадимиз бор. Ўйлайманки, бунга барча режаларни босқичма-босқич, ўз вақтида ва ўз жойида амалга ошириш орқали эришамиз”, деди.

 

Эрсой мақсад қўйиш осон, натижани кўриш ёқимли эканини таъкидлаб, бу ўз-ўзидан бўлмаслигини, тизимли ва дастурлаштирилган тарзда ишлаш орқали эришилишини таъкидлади. Вазирлик сифатида тозалаш иншоотлари ва жамоат пляжлари лойиҳаларини ҳам амалга оширганликларини билдирган Эрсой, сўнгги 5 йил ичида Анталияда иккита тозалаш иншооти ва 15 жамоат пляжини очганликларини таъкидлади.

 

Туризмдаги энг муҳим масала бундан шаҳарнинг барча манфаатдор томонлари фойда кўришини таъкидлаган Эрсой "Ўтган мавсумда биз келаётган сайёҳлар меҳмонхонада қолиб кетмаслиги ва ҳунарманд савдогарлар билан учрашиши учун бир қанча тадқиқотлар тайёрладик. Археология ишларини 12 ойга оширдик. Илгари 45-60 кунлик қисқа муддатли тадқиқотлар бўларди. Улар йиллар давом этди. Ҳозирги кунда 172 та қазиш пунктида “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида 12 ойлик қазиш ишлари дастури мавжуд ва биз қазиш пунктларимизни тайёрлаяпмиз. Шу маънода олдимизга жуда катта мақсад қўйганмиз. Сўнгги 60 йилда қанча қазиш ишлари олиб борилган бўлса, келаси тўрт йил ичида шунча амалга оширишни мақсад қилдик. Илгари бир жойда қазиш ишлари бўлган бўлса, ҳозир 15 нуқтада қазиш ишлари олиб боряпмиз. 15 йил ичида қилган ишни автоматик тарзда 1 йилга сиғдира оласиз. Бу осон эмас. Сиз қазиш гуруҳини жиддий қўллаб-қувватлашингиз керак. Маданият ва туризм вазирлиги сифатида биз бюджетни ақл бовар қилмайдиган даражада оширдик. Агар оддий рақам берадиган бўлсам, биз қазиш ишлари бюджетимизни 2019 йилдаги 36,7 миллион лирадан ўтган йили 1,1 миллиардга оширдик. Бу йилги рақамни 6 миллиард лира деб белгиладик”, деди.

 

Эрсой бу борада яна бир қадам ташлаб, тунги музейлар амалиётини йўлга қўйишларини тушунтирар экан, қирғоқбўйи ҳудудларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли, кундузи пляжларни афзал кўрган дам олувчиларни кечқурун меҳмонхоналаридан музейларга йўналтирмоқчи эканликларини таъкидлади.

 

Тунги музейларни, айниқса шаҳар маркази ва яқин ҳудудлардаги музейларни зичликка қараб босқичма-босқич кенгайтиришларини айтиб ўтган Эрсой "Бу йил бу тадқиқотларни якунлаймиз ва тунги музейларни босқичма-босқич бошлаймиз. Мақсад туристларнинг ташқарига чиқиши ва ҳунарманд-у савдогарлар билан учрашиши", деди.

custom img

Давлат харидларида 23 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, мансабдор шахсларга тегишли чоралар кўрилган.

custom img

Ўзбекистон гидроэнергетикасининг 100 йиллиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкил топганлигининг 9 йиллиги муносабати билан тантанали байрам сайли ўтказилмоқда

Мамлакатимиз гидроэнергетикаси тарихи 1926 йил май ойида дастлабки ГЭС – Бўзсув ГЭСнинг ишга туширилиши билан бошланган эди.

custom img

Намангандаги видео нотўғри талқин қилинган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Миллий гвардия ходими ва чет эл фуқароси ўртасидаги тортишув” видеоси юзасидан изоҳ берилди.

custom img

Германиялик сайёҳга тармашган лўлилар ҳодисаси Тошкентда бўлгани аниқланди

Самарқандга тегишли кадрлар монтаж ёрдамида қўшилгани аниқланиб, Германияда бўлган фуқаро билан боғланиб тушунтириш олиб борилган.

custom img

Ўзгидромет кучли шамол ва чанғ тўзони бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 22 метргача етиши мумкин.

custom img

Андижонда “Энергосавдо” юристконсулти 5 минг доллар пора билан ушланди

У электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган зарар суммасини камайтириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон тарихида илк бор Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасига чиқади

18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг IPО жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали қурувчи компаниядан фуқарога салкам ярим млрд сўм ундириб берилди

Маълум бўлишича, қурувчи компания фуқародан уй учун олдиндан 100 фоиз тўлов қабул қилиб, хонадонни топширмаган. Тўланган пулларни ҳам қайтармаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"