Ўзбекистон

Намангандаги видео нотўғри талқин қилинган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Миллий гвардия ходими ва чет эл фуқароси ўртасидаги тортишув” видеоси юзасидан изоҳ берилди.

Намангандаги видео нотўғри талқин қилинган — Миллий гвардия

 

Ижтимоий тармоқларда “ўзини чет эл фуқароси деб таништирган шахс ва Миллий гвардия ходимлари ўртасидаги тортишув” мазмунидаги видеотасвир кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Миллий гвардияси расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 25 февраль куни Наманган шаҳридаги Бобур истироҳат боғи ҳудудида содир бўлган.

 

Унга кўра, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган гвардиячилар томонидан белгиланган бўлмаган жойда тамаки маҳсулотини истеъмол қилаётган фуқаро тўхтатилган. Суҳбат давомида у ўзини чет эл фуқароси сифатида таништириб, қўпол муомала қилган.

 

Шунга қарамай, гвардиячилар томонидан унга Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартиб-қоидалар, хусусан жамоат жойларида тамаки истеъмоли тақиқлангани ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу жараён чет эл фуқаросининг шериги томонидан видеога олинган.

 

Кейинчалик ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу шахс Қозоғистон фуқароси Р. Эргашев экани аниқланган. У билан тушунтириш ишлари олиб борилгач, у ўз хатти-ҳаракатларини тан олган ва тегишли хулоса чиқарганини билдирган.

 

Шунингдек, расмийлар видеони бузиб талқин қилган ҳолда тарқатиш ҳолатлари жамоатчиликни чалғитиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.