Ўзбекистон

Германиялик сайёҳга тармашган лўлилар ҳодисаси Тошкентда бўлгани аниқланди

Самарқандга тегишли кадрлар монтаж ёрдамида қўшилгани аниқланиб, Германияда бўлган фуқаро билан боғланиб тушунтириш олиб борилган.

Германиялик сайёҳга тармашган лўлилар ҳодисаси Тошкентда бўлгани аниқланди

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда бир гуруҳ лўлиларнинг германиялик сайёҳга нисбатан ножўя ҳаракатлари акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолатга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ойдинлик киритди.

 

Қайд этилишича, ўтказилган текширув давомида видеода акс этган воқеа Самарқандда эмас, балки Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида содир этилгани аниқланган. Шунингдек, видеодаги Самарқанд шаҳри тарихий обидаларига оид лавҳалар монтаж ёрдамида қўшилгани маълум қилинди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳолат 2023 йилда содир бўлган. Видеода акс этган вояга етмаган қизнинг шахсига аниқлик киритилиб, унинг отаси — 1979 йилда туғилган З.М. билан профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилган. Унга фарзандини қатъий назорат қилиш ва бундай ҳолатларнинг қайта такрорланишига йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш берилган.

 

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиб, жамоатчилик фикрини чалғитишга уринишда гумоин қилинган фуқаро С.Ш.нинг шахси ҳам аниқланган. Маълум қилинишича, у ҳозирда Германия ҳудудида бўлиб турибди. Шу сабабли у билан “WhatsApp” орқали боғланилиб, ёлғон ахборот тарқатиш ва жамоатчилик фикрини чалғитишга уриниш учун қонунчиликда жавобгарлик мавжудлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.