Ўзбекистон

Андижонда “Энергосавдо” юристконсулти 5 минг доллар пора билан ушланди

У электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган зарар суммасини камайтириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Андижонда “Энергосавдо” юристконсулти 5 минг доллар пора билан ушланди

 

Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг «Энергосавдо» филиали Андижон бўлинмаси етакчи юристконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабарт берди.

 

Маълум қилинишича, у пишлоқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан расмийлаштирилган далолатнома асосида электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 миллион сўмлик моддий зарар суммасини “бартараф этиб бериш” эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Жорий йилнинг 1 май куни у сўралган маблағнинг 500 АҚШ долларини олган.

 

Кейинчалик Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида юристконсулт қолган 4500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"