энг долзарб

Наркотикка қарши курашда жамоатчилик қай даражада масъул?

Сўнгги 5 йилда республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситалар ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар 74 фоизга ошган.

Наркотикка қарши курашда жамоатчилик қай даражада масъул?

 

Кўплаб тадқиқотлар билан тасдиқланишича, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, ушбу хатти-ҳаракатларнинг айниқса ёшлар томонидан содир этилишига кўпроқ қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

 

  • оиладаги носоғлом мухит;

  • атрофдаги шахсларнинг бепарволиги;

  • ёшлар орасида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчиларининг ортиб бориши;

  • дорихоналарга рецептсиз синтетик гиёҳванд препаратларнинг янги турлари кириб келиши;

  • гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишини назорат қилиш тизимидаги (ҳуқуқий ва ташкилий) айрим камчиликлар;

  • вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги;

  • Интернет тармоғи ва хорижий филмьларнинг салбий таъсири.

 

ИИВ маълумотларига кўра: Сўнгги 5 йилда республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситалар ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар 74 фоизга (шу жумладан, талабалар 21 фоизга, мактаб ўқувчилари 6 баробарга) ошган. 5 728 нафар ёшлар (жумладан, 117 нафар талаба ва 45 нафар мактаб ўқувчиси) жавобгарликка тортилган.

 

Наркологик ҳисобга олинган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган гиёҳвандлик воситалари истеъмолчилари 60 фоизга кўпайиб, 986 нафарга етган.

 

Кўриниб турибдики, вазият ўта жиддий. Статистикада оддий бўлиб кўринган рақамларнинг ҳар бири кимнингдир дилбанди, келажаги барбод бўлаётган бир ёш юртдошимизнинг тақдири. Айнан шу сабабли ҳам, бу иллатга қарши кенг кўламда кураш олиб бориш шартдир ва бунда жамоатчилик асосий ўрин тутиши зарур.

 

Қайд этиш ўринли, ҳозирда бу борада тарғибот тадбирлари кучайтирилди. Ёшлар онгига етиб борадиган ахборот воситалари ва технологияларидан фаол фойдаланилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Миллий телерадиокомпания томонидан ҳамкорликда қабул қилинган режа асосида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Ҳар йили февраль ойида ички ишлар органлари томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” ойлиги ўтказиб келинмоқда. Биргина 2023 йилнинг ўзида Ёшлар ҳамда Маънавият ва маърифат марказлари, олий таълим муассасалари, ўрта махсус билим юртлари, лицейлар, умумтаълим мактаблари, маҳаллаларда, шунингдек, ишчи-хизматчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этувчи корхоналарда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида учрашув, давра суҳбати каби 10 мингдан зиёд тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.