Тошкент яна биринчи ўринда
29 февраль учун ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича рейтинг эълон қилинди.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 29 февралда дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.
ИҚАир порталига кўра, соат 11:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 171 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 34,2 баробарга кўп. Ҳозирда пойтахт ҳавоси сифати “жуда зарарли” таснифи турибди.
Рейтингда 2-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 136,6 мкг/м3. Бангладешнинг Дакка шаҳри 3-поғонада — 119 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Кампала (Бангладеш), Бишкек (Қирғизистон), Катманду (Непал), Деҳли (Ҳиндистон), Ухан (Хитой), Карачи (Покистон), Мумбай (Ҳиндистон) эгаллаган.







