АПЛ клуби Алонсога 3 йиллик шартнома таклиф қилди
Мураббий ҳам бундан манфаатдор.

"Ливерпул" раҳбарияти "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсога таклиф билан чиқди.
Хабарларга кўра, инглиз клуби испаниялик мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Алонсо — мавсум якунида мерсисайдликларни тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига асосий номзод ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилдан бери «Баер»ни бошқаради. Испаниялик мутахассис бошчилигидаги Леверкузен клуби ушбу мавсумда Бундеслигада 23-турдан кейин 61 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчи «Бавария»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.







