Кевинга ақл бовар қилмайдиган таклиф тайёрланмоқда
Клуб номи ошкор этилмаган.

Саудия клубларидан бири "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Журналист Николо Ширанинг сўзларига кўра, номи ошкор этилмаган жамоа 32 ёшли бельгиялик футболчи учун "ақл бовар қилмайдиган" таклиф тайёрламоқда. Гап 2027 йилгача мўлжалланган шартнома ҳақида кетмоқда. Ярим ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда 32 ёшли Де Брюйне барча турнирларда 10 та ўйин ўтказиб, гол+пас тизимидан 12 очко жамғарган. Бельгиялик ярим ҳимоячи жароҳати сабаб жорий мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.







