Ўзбек клублари ОЧЛда қанча пул ишлаб олди?
Мусобақада тўртда жамоа қатнашган.

2023/24 йилги мавсумда Ўзбекистондан "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор" ва ОКМК жамоалари ОЧЛда иштирок этди.
"Пахтакор" ва ОКМК мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади. "Насаф" ва Навбаҳор" эса нимчорак финалда мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди.
Турнир давомида "Лочинлар" гуруҳдаги 4 ғалаба ва плей-оффдаги иштирок учун 600 минг, "аждарлар" 520 минг, "шерлар" 290 минг, олмалиқликлар эса 220 минг АҚШ доллари ишлаб олган.







