"Арсенал" Англия футболида ўзига хос рекорд ўрнатди
Жамоа кетма-кет ўйинларда ғалабаларни қўлга киритмоқда.

Лондоннинг "Арсенал" клуби Англия чемпионатининг 27-тури доирасида сафарда “Шеффилд Юнайтед”ни мағлуб этди. “Браммел Лейн” стадионида кечган учрашув 6:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, "Арсенал" Англия футболи тарихида сафарда кетма-кет уч учрашувда 5+ тўп фарқи билан ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлиб, рекорд ўрнатди. Бунгача Микел Артета шогирдлари сафарда “Вест Хем Юнайтед” (6:0) ва "Бёрнли"ни (5:0) мағлуб этганди.
Шунингдек, сўнгги тўртта ўйинда "Арсенал" умумий ҳисобда 21:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 27-турдан сўнг "Арсенал" 61 очко билан АПЛда 3-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда "Ливерпул" етакчилик қилмоқда (62 очко).
Лондон клуби навбатдаги ўйинни ўз майдонида "Брентфорд"га қарши ўтказади.







