"Байер" Алонсо учун 21 миллион фунт товон пули сўрамоқчи
Мураббий АПЛ жамоаси билан шартнома имзолаши мумкин.

Леверкузеннинг "Байер" клуби агар бош мураббий Хаби Алонсо унинг хизматларига қизиқиш билдираётган "Ливерпул"ни бошқариш учун клубни тарк этиш истагини билдирса, мерсисайдликлар унинг учун 21 миллион фунт стерлинг миқдорида товон тўлашини кутмоқда.
Манбага кўра, "Ливерпул" раҳбарияти Алонсони жорий мавсум якунида жамоани тарк этадиган амалдаги бош мураббий Юрген Клоппнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда инглиз клуби аллақачон Алонсо билан боғланиб, унга уч йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.







