"Барса" "Реал"га яқинлаша олмаяпти
Юлдуз футболчиларнинг барчаси Мадрид клубини танламоқда.

"Марса" нашрининг хабарига кўра, мадридликлар ҳозирда "давлат клублари" билан рақобатлашмоқда ва "Барселона" ёш юлдузлар учун курашда уларга яқинлаша олмаяпти. "Реал" энди "Барселона"ни нафақат трансферлар, балки бошқа кўплаб ҳолатларда ҳам рақиб деб ҳисобламайди.
Мадрид клуби Килиан Мбаппе трансферидан сўнг жамоанинг ҳозирги футболчиларидан ҳеч бири сотилмаслигига ишонч билдирмоқда. Қолаверса, франциялик футболчи келаётган ёзда "Реал"га янги келган ягона футболчи бўлмайди.
"Реал" ва "Барса" раҳбарлари ҳозир клублар орасидаги масофа қанчалик катта эканлигини билишади.
Қайд этилишича, каталонияликлар турли даврларда Винициус, Родриго, Жуд Беллингҳем, Арда Гулер, Эндрик, Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ бу футболчиларнинг барчаси "Реал"га ўтган ва ўтмоқда. Энди "Барса" Эрлинг Ҳоландга даъвогарлик қилмоқчи, гарчи клуб раҳбарлари ва спорт директори унинг трансфери имконсиз эканлигини билишсада.







