энг долзарб

Ўзбекистонда қанча фуқаро коронавирусдан вафот этган?

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра юртимизда касалланганлар сони 261 мингдан ортди.

Ўзбекистонда қанча фуқаро коронавирусдан вафот этган?

 

Жаҳонда коронавирусдан зарарланган 703,8 миллион бемордан 7 миллион дан ортиғи вафот этган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков хабар берди.

 

2024 йил 1 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда касалланиш 261 минг 085 нафарга етди, соғайиш 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. 1637 нафар (0,06 фоиз) фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. 

 

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 1,0 ни ташкил этмоқда. ЖССТ экспертлари хулосасига кўра, бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади.

 

Касалликнинг юқтириб олиш манбаси 35-43 фоиз ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 фоиз ҳолатда бемор қўшнилари, 10-12 фоиз ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот, 4-5 фоиз ҳолатда иш жойидаги мулоқот эканлиги аниқланмоқда.

 

Вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг 100 фоизида омикрон штамми аниқланган. 

 

2023 йил давомида қизамиққа қарши жами 1 млн 575 минг 558 нафар болалар миллий эмлаш календарига мувофиқ эмланди. Улардан 879 минг 314 нафари 1 ёшдаги ва 696 минг 244 нафари 6 ёшдаги болалар КПК вакцинаси (қизамиқ+эпидемик паротит+қизилча инфекцияларига қарши) билан режа асосида эмланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда қанча фуқаро коронавирусдан вафот этган? | Zamon.uz