Спорт

Саудия яна катта трансферларни амалга оширмоқчи

Бир қатор футболчиларга таклифлар юборилган.

Саудия яна катта трансферларни амалга оширмоқчи

 

Саудия Арабистони чемпионати ўтган йил давомида кўплаб юлдузларни қўлга киритди. Лигага Роналдудан тортиб Неймаргача топ-футболчилар етиб келишди. 2024 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига топ футболчиларнинг кўчиши давом этади. Маҳаллий клублар кимга қизиқиш билдирмоқда?

 

"Ливерпул" вингери Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони клублари учун энг яхши вариант ҳисобланади. Улар мисрлик футболчини 2023 йилнинг ёзида сотиб олишга уриниб кўрди: "Аtletic" нашри "Ливерпул"га футболчи учун 150 миллион фунт таклиф қилингани ҳақида хабар берди. Бироқ, Англия раҳбарияти етакчини қўйиб юборишдан бош тортди. Аммо, 2024 йилнинг ёзида Юрген Клопп "Ливерпул"ни тарк этади, бу Салоҳнинг бошқа жойга кўчиб ўтиш қарорига таъсир қилиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, "Ал-Ҳилол" Салоҳни сотиб олишга қизиқмоқда ва у учун курашга қўшилган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг нархи 65 миллион еврони ташкил қилади. Аммо, "Ливерпул" Салоҳни бу пулга қўйиб юбориши даргумон. Саудияликлар катта пул ажратишга мажбур бўлиши аниқ.

 

2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби Лука Модрич ҳам Яқин Шарққа йўл олиши мумкин. Журналист Экрем Қўнғирнинг ёзишича, хорватиялик футболчи келаётган ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш эҳтимоли мавжуд. 38 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун бир қанча жамоалар даъвогарлик қилмоқда. Қайд этилишича, Луканинг ўзи ҳам бу трансферга ижобий қарамоқда. Унинг "Реал" билан шартномаси июнь ойида тугайди, шунинг учун у Саудия Арабистонига эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Франциялик ҳимоячи Рафаэл Варан "Манчестер Юнайтед"даги ишларидан мамнун эмас. 2018 йилги жаҳон чемпионининг мураббий Эрик тен Хаг билан муносабатлари ижобиймас, шунинг учун унинг бошқа клубга ўтиши жуда юқори. Вариантлардан бири Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдир. Хабарларга кўра, "Ал Иттиҳод" 30 ёшли Варанга йилига 30 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

 

Ҳозирда шу билан бирга кўплаб футболчилар Саудия Арабистони таклифларини рад этишмоқда. Мисол учун, "Челси" вингери Раҳим Стерлинг Яқин Шарққа ўтишни рад этди. "The Telegraph" нашрининг ёзишича, номи ошкор этилмаган клуб инглиз футболчисига йилига 52 миллион евро маош таклиф қилган. Стерлинг агар таклифни қабул қилса, Саудия Арабистони чемпионатида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи энг кўп маош олувчи футболчига айланиши ҳам мумкин. Саудия Арабистонига жуда кўп юлдузлар келишди, аммо кучли дарвозабонлар унчалик кўп эмас. Колумбиялик Давид Оспина "Ал-Наср"да, марокашлик Боно "Ал-Ҳилол"да, "Челси"да Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган Эдуард Менди эса "Ал-Аҳли"да ўйнамоқда.

 

Аммо, энг яхши дарвозабонлар рўйхати тез орада тўлдирилиши мумкин. Журналист Ашраф Бен Айяднинг хабар беришича, "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Саудия лигаси клубларидан бири билан музокаралар олиб бормоқда. "АS" нашри хабарига кўра, "Ал-Наср" икки топ дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда: Давид де Хеа ва Мануэл Нойер. Клуб аллақачон дарвозабонларга 30 миллион евро маош таклиф қилган, бироқ ҳозирча улар рад этишган.

 

Салоҳдан ташқари Саудия шайхларининг иккинчи орзуси Кевин Де Брюйне. "The Times" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистонининг тўртта энг бой клуби ("Ал-Иттиҳод", "Ал-Наср", "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли") бельгиялик футболчини ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсад сифатида белгилаган. Улар "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисига жуда фойдали таклиф билан чиқишмоқчи. Ёзги трансфер ойнаси очилишига уч ой қолган бўлсада, келишилган шартномалар ҳақида ҳали кўп маълумотлар йўқ. Аммо, бизни ёз давомида Саудия Арабистонидан катта янгилик кутаётгани аниқ.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Саудия яна катта трансферларни амалга оширмоқчи | Zamon.uz