Ҳоланд Агуэрони ортда қолдирди
Кеча Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳси бўлиб ўтди.

Кеча “Манчестер Сити” ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида "Копенгаген"ни мағлуб этди. Учрашув 3:1 (умумий 6:2) ҳисоби билан якунланди.
"Шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд гол уриб, “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэродан ўзиб кетди. Шу тариқа, 23 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси тўпурарлари рўйхатида 19-ўринни эгаллади.
Жорий мавсумда Ҳоланд 32 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Норвегиялик футболчи 2022 йилнинг июлида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан "Сити"га ўтганди.







