"ПСЖ" Ямал учун 200 миллион евро тўлашга тайёр
Клуб уни Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

"ПСЖ" "Барселона"га 16 ёшли вингер Ламин Ямал учун 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда "Марса" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, француз гранди Ямалда ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўрнини босадиган сифатларни кўрмоқда. Килиан ёзда "ПСЖ"ни тарк этиб, "Реал"га ўтиш эҳтимоли катта. Ямал манфаатларини ҳимоя қилувчи таниқли футбол агенти Жорже Мендес шу ҳафтада "Барселона" президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, ушбу трансфер имкониятларини муҳокама қилди.
Қайд этилишича, "Барселона" Ямалнинг сотилишига қарши, чунки раҳбарият клуб келажагини унда кўради.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Ямал барча турнирларда 37 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.







