Клоппнинг кетиши Салоҳга ҳам таъсир қиладими?
Бунга футболчининг ўзи жавоб берди.

"Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ немис мутахассиси Юрген Клопп кетганидан сўнг инглиз клубидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мураббийнинг ўзгариши клубдаги ҳолатимга таъсир қиладими? Йўқ. Бу ҳаёт, ҳамма нарса ўзгаради. Муҳим футболчилар ва мураббийлар аллақачон "Ливерпул"ни тарк этишган. Бир кун келиб мен ҳам "Ливерпул"дан кетаман. Клоппнинг кетиши менинг келажагимга таъсир қилмайди", - деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи 2017 йилда "Рома"дан "Ливерпул"га ўтган эди. Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ инглиз жамоаси сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг нархи 65 миллион еврони ташкил қилади.







