Ўзбекистон

"Бундай бўёқ кўчиши парвозларнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди"

Uzbekistan Airways ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

"Бундай бўёқ кўчиши парвозларнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди"

Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways компаниясига тегишли Boeing 787 Dreamliner қанотида ямоқлар акс этган видео тарқалди. Компания ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Таъкидланишича, Boeing компаниясининг B787 ҳаво кемалари композит қисмларидаги бўёқларнинг кўчиши биринчи марта содир бўлмаяпти.

 

Ушбу муаммо, Boeing 787 Dreamliner янги авлод ҳаво кемаси, авиация учун нисбатан янги материаллардан - тахминан 80 фоиз композитлардан яратилганлиги билан боғлиқ. Ультрабинафша нурланишни, шунингдек парвоз пайтида ҳаво кемасининг эгилувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, қўлланиладиган бўёқ қатламлари бардош бера олмайди ва катта бўлаклар билан кўчиб кетади. Ишлаб чиқарувчи компаниянинг таҳлилига кўра, бундай бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, — дейилади хабарда.

 

Компаниянинг билдиришича, барча авиаташувчилар ультрабинафша нурлар таъсирида ушбу турдаги ҳаво кемаларидаги бўёқ қопламасини кўчиши ҳақида мунтазам равишда хабар беради. Boeing компанияси композит юзаларида бўёқ қопламаси муаммоларига дуч келаётган ягона авиация ишлаб чиқарувчи эмас.

 

Музокаралар натижасига кўра, ишлаб чиқарувчи компания ҳаво кемалари сиртини бўяш ва уларни ишлаб чиқарувчи базасига парвоз қилиш бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Uzbekistan Airways AJ яқин келажакда Boeing 787 Dreamliner русумидаги учта ҳаво кемасини босқичма-босқич қайта бўяшни режалаштирган. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу муаммо Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаларида парвозлар хавфсизлиги ва қулайлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, — дейилган хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Бундай бўёқ кўчиши парвозларнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди" | Zamon.uz