Икки нафар таэквондочимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Айни вақтда Хитойда Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнири ўтказилади.
Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
-67 кг: Озода Собиржонова.
Мураббийлар штаби:
Павел Хан
Владимир Хан
Жасур Бойқўзиев.
Маълумот учун, терма жамоамиз аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) муддатидан олдин рейтинг очколари орқали Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланмага эга чиққан эди.







