энг долзарб

Путин: Россия ядровий урушга тайёр

Россия президенти АҚШнинг ядровий салоҳияти, Финляндия чегарасига рус қўшинлари жойлаштирилиши ва ядро қуролларини амалда синаб кўриш ҳақида гапирди.

Путин: Россия ядровий урушга тайёр

Ҳарбий-техник нуқтайи назардан, Россия ядро урушига тайёр, деди президент Владимир Путин телебошловчи Дмитрий Киселевга берган интервьюсида. Шу билан бирга, давлат раҳбари "ҳамма нарса бунчалик кескинлашиб кетаётганига" ишонмаслигини таъкидлади, деб ёзмоқда РБК.

 

"Ҳарбий-техник нуқтайи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Бизда улар [ядровий ракеталар] доимо жанговар шай ҳолатда", — деди Путин Россия ҳақиқатан ҳам ядро урушига тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

 

Тактик ядро қуроллари ҳақида гапирар экан, президент Украинадаги махсус операция вақтида бундай қуроллардан фойдаланишга ҳеч қачон эҳтиёж бўлмаганини таъкидлади. Бу унинг хаёлига ҳеч қачон бундай фикр келмаганлигини англатадими, деган саволга Путин шундай жавоб қайтарди: "Йўқ, нима учун?"

 

"Бизнинг ўз тамойилларимиз бор. Улар нима ҳақида гапиряпти: агар гап Россия давлатининг мавжудлиги, суверенитетимиз ва мустақиллигимизга зарар етказиш ҳақида кетаётган бўлса, қурол-яроғни, жумладан, ҳар қандай қуролни, шу жумладан сиз айтган қуролларни ҳам ишлатишга тайёрмиз. Биз учун стратегияда ҳамма нарса ёзилган, биз уни ўзгартирмадик", — дея қўшимча қилди Путин.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги кунда АҚШ ҳам ядровий кучларини ривожлантираётгани, бироқ бу уларнинг уруш бошлашга тайёрлигини англатмаслигини эслатди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ядровий синовлар ўтказса, Россия ҳам шундай қилиши мумкин.

 

“[АҚШ ядровий синовларини ўтказиш имконияти] янги жанговар каллаклар пайдо бўлганда, баъзи экспертлар фикрича, уларни фақат компьютерда синаб кўришнинг ўзи кифоя эмас, уларни табиий кўринишида синаб кўриш зарурлиги билан боғлиқ. Америка Қўшма Штатларидаги маълум доираларда бундай ғоялар бор. Биз бу ҳақда биламиз. Биз ҳам кузатяпмиз", — деди президент.

 

Давлат раҳбари Украинада Ғарб қўшинларининг мавжудлиги мавзусига ҳам тўхталиб, агар Қўшма Штатлар ўз кучларини у ерга юборишга қарор қилса, Россия бундай қадамни, шунингдек, Россия ҳудудига Америка қўшинларини жойлаштириш каби аралашув сифатида кўриб чиқишини таъкидлади.

 

"Мен (АҚШ президенти Жо Байден) у анъанавий сиёсий мактаб вакили эканини айтдим ва бу тасдиқланди. У ерда Байдендан ташқари Россия — Америка муносабатлари ва стратегик чеклов соҳасида кўплаб бошқа мутахассислар бор. Шу боис, бу ерда ҳаммаси у қадар кескинлашиб кетяпти, деб ўйламайман, лекин биз бунга тайёрмиз", — дея хулоса қилди Путин.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"