Моуриньо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Мураббийга истанбулликлар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Тhe Sun" нашрининг ёзишича, Моуриньо хизматларига Истанбулнинг "Фенербаҳче" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Португалияликнинг сўнгги клуби "Рома" бўлиб, 2024 йилнинг январида жамани тарк этганди. Португалиялик мутахассис Италия клубини 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди. 2021/2022 йилги мавсумда "Рома" Конференция лигасида ғолиб чиқди. 2022/2023 йилги мавсумда "бўрилар" Европа Лигаси финалига қадар етиб борганди. Моуриньо қўл остида «Рома» жами 96 та ўйин ўтказди. Уларда римликлар 44 марта ғалаба қозонган, 23 марта дуранг ўйнаган ва 29 учрашувда мағлуб бўлган.







