Спорт

Терма жамоа тўлиқ таркибда Парижга боради

Айни кунларда Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.

Терма жамоа тўлиқ таркибда Парижга боради

 

Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) иштирок этди.

 

Қувонарлиси, ҳар икки спортчи ўз жангларида ғалаба қозониб, тўрт йилликнинг энг муҳим комплекс мусобақаси учун лицензияни қўлга киритди. Қайд этилишича, Хитойдаги мусобақадан сўнг миллий терма жамоадаги йўлланмалар сони тўлиқ бўлди - 4 та. Бу натижа Токио-2020 Олимипия ўйинларида ҳам содир бўлганди.

 

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига кўра, таэквондо WТ спорт турида аёллар ва эркаклар 4 тадан вазн тоифасида иштирок этади. Ҳар бир мамлакат федерацияси ўз ихтиёрига кўра аёллар ва эркаклар орасидан 2 тадан вазн тоифасида йўлланмалар учун қатнашиш имкониятига эга бўлади.

 

Аввалроқ терма жамоанинг икки нафар аъзоси — Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг очколари орқали Париж-2024 чиптасига эга чиққан эди. Шу тариқа, Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоа тўлиқ таркибда иштирок этадиган бўлди:

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Жасурбек Жайсунов

-67 кг: Озода Собиржонова

+67 кг: Светлана Осипова.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Терма жамоа тўлиқ таркибда Парижга боради | Zamon.uz