Левандовски нега "Реал"га ўтишдан бош тортган?
У 2018 йил жамоага қўшилишга яқин эди.

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски 2018 йилда "Реал"га ўтишга яқин эди, бироқ трансфер ойнаси ёпилишига икки соат қолганда у клуб таклифини рад этган.
Манба берган хабарга кўра, полшалик футболчи қишки трансфер ойнаси очилишида "Реал" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганида жамоага қўшилишни хоҳламаган. Левандовски жамоага тўғри мослашишга улгурмаслигидан хавотирда эди. Хусусан, ҳужумчи Мадриддаги уйида юқори технологияли спорт залини жиҳозлай олмаслигини билган, бу эса жамоа билан машғулотлардан ташқарида ҳам формасини сақлаб қолиши учун жуда муҳим бўлган.







