Неймар оғир жароҳатидан қачон тикланиши маълум бўлди
Бу ҳақда Бразилия терма жамоаси шифокори маълумот берди.

Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар Бразилия терма жамоаси ва Саудия Арабистони "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар 2024 йилнинг июль-август ойларида жароҳатидан тузалиб кетишини айтди.
“Биз унинг реабилитациясининг ярмини ҳам тугатмадик. Тўққиз ёки ўн ойлик физиотерапия муолажаларини тугатганимиздан кейингина унинг майдонга қайтишини тўлиқ тасдиқлаш мумкин бўлади", - деди Ласмар.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи ўтган йилнинг 18 октябрь куни ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Бразилия терма жамоаси Уругвай терма жамоасига мағлуб бўлган ўйинда жароҳат олган эди.
Жорий мавсумда Неймар барча мусобақаларда бешта учрашувда қатнашиб, битта гол урган ва учта голли узатмага муаллифлик қилган.







