Жаҳон

Россиядаги сайловнинг биринчи кунида овоз бериш кабинаси ёқиб юборилди

Марказий сайлов комиссияси айбдорларга қамоқ жазоси билан таҳдид қилмоқда.

Россиядаги сайловнинг биринчи кунида овоз бериш кабинаси ёқиб юборилди

 

Москвада сайлов қутилари шикастлангани ҳақида камида иккита ҳолат маълум: биринчисида сайлов участкасида қиз унга бўёқ қуйган, бошқасида овоз бериш кабинаси ёнувчан суюқлик сепиб ёқиб юборилган. Иккала айбдорга нисбатан ҳам "сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ёки сайлов комиссиялари фаолиятига тўсқинлик қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

Шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округи ва Санкт-Петербургдаги сайлов участкаларига ўт қўйишга уринишлар бўлган. Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, Волгоград вилоятида, Карачай-Черкесияда, Воронеж вилоятида Ростов-на-Донда ва Симферополда ҳам сайлов қутиларига яшил бўёқ тўкиб юборилиши ҳолатлари қайд этилган.

 

"Сайлов участкалари ва қутиларига зарар етказилган кўплаб ҳодисалар бунга хорижий кучларнинг алоқаси борлигидан далолат беради. Бу оддий безорилик эмас, балки терроризм унсурларига эга ҳаракатдир", — дея Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова юқоридаги ҳолатларга муносабат билдирди.

 

Памфилова ушбу ҳаракатлар ташкилотчилари ва иштирокчилари беш йилгача қамоқ жазосига ҳукум этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"