Ўзбекистон

Алишер Навоийнинг қандай унвонлари бўлган?

Бу бўйича WOSCU қизиқарли маълумот тақдим этди.

Алишер Навоийнинг қандай унвонлари бўлган?

 

Алишер Навоий Ҳирот ҳукмдори Бойқаро Мансур ўғли Султон Ҳусайннинг яқин дўсти, айни пайтда кўкалдоши ва ишончли маслаҳатчиси бўлган.

 

Алишернинг оиласи доимий равишда Темурийлар саройининг хизматида бўлиб келишган. 876/1472 йили Султон Ҳусайн уни девони аълонинг амири ёки беги (мансаби иморат) лавозимига тайинлаган пайтда Алишер Мир унвонига эга бўлади. Бироқ 892/1487 йилда Алишер Навоий ўзи эгаллаб турган лавозимлардан, хусусан, Астробод ҳокими каби мансаблар қатори ўз амирлик вазифасидан ҳам воз кечади, ваҳоланки, мазкур мансаб номи унда умрининг охиригача сақланиб қолади.

 

Алишер Навоий болалик давридан бошлаб Султон Ҳусайн хизматида бўлиб, кўплаб ҳолатларда унга содиқлигини исботлаб келади. Натижада давлатнинг барча асосий вазифалари унга ишониб топширилади, шу тариқа унга "муқарриби ҳазрати султоний" (яъни султоннинг ишонгани) деган шарафли ном берилади.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"