Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
Турнир Алмати шаҳрида ўтказилади.

Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.
Унга кўра, ҳамюртимиз 19 апрель куни озарбайжонлик Эмин Шарифовга қарши октагонга кўтарилади. Турнир Алмати шаҳрида ўтказилади.
Аввалроқ, у 10 март куни Остагон 56 мусобақасида жанг қилиши ҳақида хабар қилинганди. Аммо маълум сабабларга кўра, у ўша куни октагонга кўтарилмади.







